» » » "Қўшработ" МФЙ обод қишлоққа айланмоқда


"Қўшработ" МФЙ обод қишлоққа айланмоқда

Cамарқанд вилояти Қўшрабод тумани "Қўшрабод” МФЙ йиллар давомида эътибордан четда чекка қишлоқлардан бири бўлиб келган.

Лойсувоқли кўчалар, яроқсиз ҳолга келиб қолган ҚВП, ўрнатилганлигига ярим асрдан ошган симёғочлар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Аҳоли, айниқса келажак авлод учун муносиб шароит-шароитлар яратиш, янги боғча ва мактаблар қуриш учун МФЙ раиси ва бир гуруҳ нуронийлар кенгашиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўшрабоддаги халқ қабулхонасига мурожаат қилишди. Мурожаат қабулхона мудири томонидан атрофлича ўрганилиб, ижро ҳокимиятига "Қўшрабод” МФЙнини "Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритиш таклифи берилди.

 

Жорий йил феврал ойидан буён бу ерда кенг кўламли қурилиш бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

 


Комментариев: 0
Добавить комментарий