» » » Америка ва европалик мутахассислар Самарқанд обидаларининг 3 D моделини яратмоқда


Америка ва европалик мутахассислар Самарқанд обидаларининг 3 D моделини яратмоқда

Бундан 6 йил аввал ер юзидаги энг гўзал майдон, Марказий Осиё марвариди бўлган Самарқанддаги Регистон мажмуасининг ўзбек ва немис мутахассислари томонидан яратилган 3 D моделинафақат самарқандликлар, балки хорижлик меҳмонларини ҳайратга солиб улгурди.

 


Шу кунларда АҚШ нинг «Global Digital Heritage” халқаро нодавлат ташкилоти Президенти, Доктор Герберт Дональд Машнер бошчилигидаги тажрибали мутахассислардан иборат жамоа Самарқанд шаҳридаги Бибихоним мажмуаси, Гўри Амир мақбараси ва хилхонаси, Афросиёб қадимий шаҳарчасининг 3 D модели лойиҳасини яратиш устида иш олиб бормоқдалар. Америка ва европаликмутахассислар Самарқандга ЎзЭОАВМА таклифига биноан ташриф буюришди. Ўзбекистонда виртуал туризмни ривожлантиришга қаратилган илк лойиҳа ижодкорлари дрон, роуминг, 360 даражада тасвирга оладиган камералар, Лазерли Сканер апаратларидан фойдаланган ҳолда Самарқанд обидаларини тасвирга туширяпти. Улар жаҳоннинг 14 та давлатида археология, полиантология, маданий мерос объектларининг 3 D моделларини яратиб, дунё цивилизацияси дурдоналарининг ҳозирги кўринишларини келажак авлодларга етказишга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётир.

 

- Ўзбекистон Электрон ОАВМА билан амалга ошираётган қўшма лойиҳамиз Ўзбекистонда виртуал туризмни ривожлантиришга қаратилган илк қадамдир. Шу ҳафтада Самарқандда иш олиб борамиз. Кейинги ҳафтада Шахрисабзга бориб, Оқсарой қароргоҳи, Дорус Саодат ва Дорус Тиловат мажмуаларини ҳам тасвирга тушириш ниятимиз бор. Нима сабабдан Гўри Амир ва Бибихоним мақбарасини танладик? Мен бундан бир йил аввал Самарқандга келган эдим. Ўша пайтда жуда кўплаб кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари билан гаплашдим. Улар айнан бу мақбаралар буюк Темурийлар даврига оид ёдгорлик эканлиги ва уларнинг 3 D моделларини яратиш жуда жуда долзарблигини таъкидлашди, дейди лойиҳа бош илмий ходими , Доктор Герберт Дональд Машнер.

 

Бундан ташқари, Марокаш, Туркия, БАА, Босния, Руминия, Италия. Facebook ижтимоий тармоғи ва youtube каналлари орқали бу давлатларда «Global Digital Heritage” ташкилоти ижодкорларининг ишларини яхши билишади. Лекин Осиё давлатлари орасида улар нима сабабдан биринчи бўлиб Ўзбекистонда иш бошладилар? Бу саволимизга доктор Машнер юртмимизнинг маданий мерос объектларига бойлиги, айниқса Буюк Ипак йўлининг марказий нуқтаси, маданиятлар бешиги эканлиги боис,дунё архиологларини ўзига тортади,- дебжавоб берди.

 

Унинг фикрича,дунёда юз бераётган урушлар, терористик ҳужумлар, табиат инжиқликлари туфайли кўплаб маданий мерос обидалари бугун хавф остида қолмоқда. Масалан Суриядаги нодир объектлар ер юзидан йўқолиб кетди. Ўзбекистон бой тарихга эга, тинч ва осуда давлат. Шу боис, олимлар нодир меъморий ёдгорликларнинг бугунги кунгача сақланиб қолган кўринишларини камералар объективларига муҳрлаб, келажак авлодларга етказишни щз олдиларига эзгу мақсад сифатида қўйишган. Улар яратган 3 D моделлар келгусида археология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, мактаблар, университетларда таълим жараёнларига замин бўлиб хизмат ыилса ажабмас. Олимлар бу йил Самарқанд келаси йил Бухоро ва Хивадаги мақбараларнинг 3 D моделини яратишни режалаштирмоқдалар.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий