» » » “Ойижон» қишлоғидан ўтувчи йўл қачон таъмирланади?


“Ойижон» қишлоғидан ўтувчи йўл қачон таъмирланади?

Таҳририятимизга Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани "Ойижон” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишди.

Унда айтилишича, мазкур МФЙ ҳудудидан ўтувчи Хўжақўрғон-Ойжон-Кўкча йўналишидаги 8 км йўл қайта таъмирлаш ишлари бошланган аммо, мутасаддилар томонидан охирига етказилмаяпти.

 

Йўл таъмири учун аҳоли ва ҳомийлар ҳисобидан 52 миллион сўм маблағ йиғилиб, туман йўл қурилиш ташкилотига берилган. Таъмир чала қолиб кетганлиги ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши натижасида чанг ва тўзон кўтарилиб, киши таъбини хира қилади. Озми – кўпми яроқли йўлни бузиб унданда баттар ҳолатга олиб келди дейилади, бизга йўлланган мурожаатда.

 

Биз ижодий гуруҳимиз билан Ойижон қишлоғида бўлдик, махаллий аҳоли ҳамда мутасаддиларнинг муаммо юзасидан фикрларини ўргандик.

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий