» » » Ўғилой Хўжақулова: “Фарзандимга отаси қилмаган яхшиликни Президентимиз қилди!”


Ўғилой Хўжақулова: “Фарзандимга отаси қилмаган яхшиликни Президентимиз қилди!”

Ушбу репортаж турмушида тазйиқ ва зўравонликка учраган, аммо ҳаёт синовларини метин ирода ва сабр билан енгган ургутлик Ўғилой Хўжақулова ҳақида.

 

Тўнғич фарзанди туғма юрак нуқсони билан туғилганлиги сабаб келин бўлиб тушган хонадон эгалари уни"касал болани дунёга келтирдинг”, дея айблаб, қабул қилмайди. Боз устига шаръий никоҳ асосида турмуш қурган аёл оддий ҳуқуқларини ҳам юзага чиқара олмай қийналади. Яқинда Президентнинг Ургут туманидаги Халқ қабулхонасининг кўмаги билан Ўғилой фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олди. Энг асосийси қабулхона кўмаги билан 5 яшар қизи Лола Хўжақулова Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида оператция қилиниб соғлом болалар сафига қўшилди. Ўғилой Хўжақулова бугун ўзини дунёдагиэнг бахтли аёл санайди. "Аёллар руйхатида” турувчи аёлга мутасадди ташкилотлар томонидан кўмак берилмоқда.


Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий