» » » Тиббий кислород ускуналари етарли


Тиббий кислород ускуналари етарли

Тиббий кислород ускуналари етарли

 Жумладан, вилоятда тиббий кислородга бўлган эҳтиёжни ошиши эҳтимолини инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан қиймати 125 минг еврога тенг, қуввати соатига 55 куб бўлган, Францияда ишлаб чиқарилган кислород заводи олиб келиб Самарқанд шаҳридаги даволаш ва тақсимлаш маркази ўрнатилди.


Бундан ташқари, ҳукуматимиз томонидан яна 5 дона ана шундай кислород заводлари ажратилиб, Узоқ лагерда жойлашган махсус шифохона, Кимёгарлар қўрғонидаги Хоспис шифохонаси, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ва 1- сон даволаш ва тақсимлаш марказларига ўрнатилди.
Бугунги кунда, мазкур марказларда тиббий кислородга бўлган эҳтиёж тўлиқ қондирилди. Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги даволаш ва тақсимлаш марказида 3.5 тонна кислород ва 60 дона тўлдирилган заҳира кислород балонлари мавжуд.
Комментариев: 0
Добавить комментарий