» » » Муносабат: ФУҚАРО ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА МУШТУМЗЎРЛИК ҚИЛГАН


Муносабат: ФУҚАРО ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА МУШТУМЗЎРЛИК ҚИЛГАН

Муносабат: ФУҚАРО ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА МУШТУМЗЎРЛИК ҚИЛГАН

 

 
Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 15 июль куни тахминан соат 22:30да Паст Дарғом тумани "Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам шохобчасида ўз хизмат вазифасини ўтаётган шифокор Т.Ф. ва фельдшер Н.И.лар туманнинг "Қўшқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. томонидан асоссиз равишда калтакланган.
Эътиборли томони шундаки, ижтимоий тармоқларда мазкур жанжал фарзандининг бетоблиги туфайли чақирилган тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб келмаганлиги сабаб этиб кўрсатилган.
Бироқ, ўрганиш жараёнида фуқаро Х.М. ёки унинг яқинлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматига ҳеч қандай чақирув бўлмаганлиги аниқланди.

Шифокорнинг сўзига кўра фуқаро Х.М. воқеа содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдам шохобчасига маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, тезда унинг яшаш манзилига тез тиббий ёрдам бригадаси боришини айтади. Бемор манзили сари отланган тиббиёт ходимлари биринчи тиббий ёрдам қутисини олишга улгурмасдан телефон орқали бошқа бир манзилдан чақирув бўлади. Навбатчи фельдшер Н.И. телефон орқали чақирувни расмийлаштириш вақтида фуқаро Х.М. бетоқатлик билан фельдшер Н.Ини ҳақоратлаб, сўнг унга қўл кўтаради. Калтакланган фельдшерни иш жойида қолдириб, шифокорни машинага ўтиришга мажбурлайди. Фуқаро Х. М. нинг яшаш манзилига боришгач, хуморидан чиқмаган фуқаро арзимаган баҳоналар қилиб, шифокорни ҳам хақорат қилади. Даҳанаки жанжал эса "муштумзўр”нинг шифокорга қўл кўтариб тан жароҳати етказиши билан якунланади.

Жанжал оқибатида шифокор Т.Ф. бош мия жароҳати, жумладан, бош мия чайқалиши, пастки лаб ички юзасида йиртилиши, ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ туқималарининг лат ейиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилади. Айни пайтда у Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига стационар равишда даволанмоқда.

Шунингдек, 1978 йилда туғилган навбатчи фельдшер Н.И. бурун суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилади.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан туман ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ВССБ Ахборот хизмати.
Комментариев: 0
Добавить комментарий