» » » “HONGFU CO LTD CHINA” компанияси вакиллари Самарқандга ташриф буюришди


“HONGFU CO LTD CHINA” компанияси вакиллари Самарқандга ташриф буюришди

“HONGFU CO LTD CHINA” компанияси вакиллари Самарқандга ташриф буюришди21 февраль куни Хитойнинг "HONGFU Co LTD CHINA” компанияси бошқарув кенгаши раиси CHANG TSUNG-YUAN бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Музокара давомида "HONGFU Co LTD CHINA” компанияси вакиллари ўз имкониятлари ва салоҳиятлари тақдимотини ўтказишди. Шунингдек, Каттақўрғон шаҳрида камида 4 мингта иш ўрни яратган ҳолда, пойабзал ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий объектлар ва бошқа диққатга сазовор масканлар билан танишишди.

Samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий