» » » “Россия-1 Бошқирдистон” тeлeканали вакиллари Самарқандга ташриф буюрди


“Россия-1 Бошқирдистон” тeлeканали вакиллари Самарқандга ташриф буюрди

“Россия-1 Бошқирдистон” тeлeканали вакиллари Самарқандга ташриф буюрдиСамарқанд шаҳрига "Россия-1 Бошқирдистон” телеканали ижодкорлари ташриф буюрди.

Делегация таркибида "Деловая Россия” жамоатчилик ташкилотининг халқаро алоқалар бўйича раиси, Бошқирдистон Республикаси савдо-саноат палатасининг туризм қўмитаси раиси Эльвира Фатрутдинова, телебошловчи ва журналист Рустам Габбасов, "РУЭКС” туристик корхонаси PR менеджери Ольга Плотникова ва оператор Радмир Халитовлар "Россия-1 Бошқирдистон” телеканали орқали Самарқанднинг туристик салоҳиятини намойиш этиш мақсадида тасвирга олиш ишларини олиб боришди. Ижодкорлар томонидан тасвирга олиш ишлари Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ошпазлар хонадонида "Самарқандча ош”нинг тайёрланиш жараёнларини қамраб олди.

Делегация аъзолари томонидан тайёрланадиган видео лавҳа ҳамда Самарқанд ҳақидаги кўрсатув март ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб Бошқирдистон оммавий ахборот воситалари ҳамда "Россия-1 Бошқирдистон” телеканали орқали ёритилишини, бу эса ўз навбатида Бошқирдистондан Самарқандга ташриф буюрувчи туристлар кўпайишига ёрдам беришини билдиришди.

Samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий