» » » Самарқандда ичимлик суви тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда


Самарқандда ичимлик суви тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда

Самарқандда ичимлик суви тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқдаСамарқандда ичимлик суви тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда

Самарқанд шаҳрининг айрим магистрал кўчалари остидан ўтган ичимлик суви тармоқларининг кўп йиллардан бери хизмат кўрсатаётганлиги сабабли техник жиҳатдан тармоқларда носозликлар юзага келмоқда. Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли кўчасидан ўтган диаметри 500 мм ли юқори босимли магистрал ичимлик тармоғи 1969 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда эскирганлиги боис носозликларга сабаб бўлмоқда. Жорий йил мобайнида уч маротаба шундай носозликлар кузатилди. Жумладан, 2019 май ойида"Ниҳол” ресторани яқинидаги дўкон остида диаметри 500 мм бўлган юқори босимли ичимлик суви тармоғида юзага келган техник носозлик сабабли минимаркетнинг бузилиши ва тармоқни таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги боис ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйлар аҳолисига узатиладиган ичимлик суви икки кунга тўхтатилди. 2017 йилда тасдиқланган, 2018-2019 йиллларда Самарқанд шаҳрининг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги давлат дастурларига асосан, 2018 йилда лойиҳанинг биринчи босқичи якуни бўйича 1,85 км шаҳар кўчаларидаги ички ичимлик суви тармоқлари алмаштирилган эди. 2019 йил якунигача лойиҳанинг иккинчи босқичи, яъни шаҳардаги 11 та кўчада 7,3 км ичимлик суви қувурларини алмаштириш кўзда тутилган. Ҳозирда шаҳарнинг Буюк Ипак йўли кўчасининг, А.Темур ва Али Қушчи кўчалари оралиғида диаметри 500мм, узунлиги 1087 метр бўлган ичимлик суви тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Сув қувурлари шу ойнинг 15 санасигача фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. Ҳозирги кунда барча жойларда иш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Самарқанд вилоят "Сувоқава” Давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.

Комментариев: 0
Добавить комментарий