» » » Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 701 йиллигига бағишланган тадбир тафсилотлари


Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 701 йиллигига бағишланган тадбир тафсилотлари

Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 701 йиллигига бағишланган тадбир тафсилотлариҲожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 701 йиллигига бағишланган тадбир тафсилотлари

Тадбирни АКМ директори Ш.Б.Ахмедова очиб берди. Шундан сўнг СамДУ "Тарихшунослик ва манбашунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадихон Бузруков Ислом дунёсининг устунлари бўлган Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва фаолияти бизнинг юртимизни нафақат мусулмон оламида балки Мағрибу Машриқ дунёсида машҳур этганидан ҳақли равишда ғурурланишимиз тўғрисида гапириб ўтди. СамДУ "Тарихшунослик ва манбашунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Махмудов Тоҳир Исаевич Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд ўгитларидан "Устоз олдида таълим бериш вазифаси туриши, таълим бериш учун у ўз шогирдларининг ўй-ташвишлари-ю қатъий муддаоларини ҳисобга олиши лозимлиги, у Бухороликлар билан суҳбатлашаётганида, бухоро тилини, Бағдодда эса Бағдод тилида сўзлаши кераклиги ҳақида” сўзлаб ўтди. Тадбир сўнггида АКМ Ўлкашунослик сектори томонидан тайёрланган "Тасаввуф илмининг пири” номли мультимедиа намойиш этилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий