» » » Қурилишлар қизғин давом этмоқда


Қурилишлар қизғин давом этмоқда

Қурилишлар қизғин давом этмоқдаҚурилишлар қизғин давом этмоқда

Бугун вилоятимизнинг қай бий бир гўшасига борманг қурилиш, бунёдкорлик ишларига гувох бўласиз. Самарқанд шахридаги кўп қаватли уйларнинг ён атрофида пиёдалар учун йўлаклар қилиниб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ҳудудларни янада кўркам масканга айлантираётир.
Шаҳарнинг Фарҳод қўрғонидаги кўп каватли уйларда яшовчи фуқаролар ёғинли-сочинли кунларда йўлларнинг таьмирталаблиги, сув чиқиш жойларнинг яхши эмаслиги ёки умуман йўқлиги боис қийналишар эди. Вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган чора-тадбирлар натижасида бу каби холатларга бархам бериладиган бўлди. Айни пайтда бу ерда йўллар таьмирланиб, сув чиқиши учун махсус бетон ариқлар ётқизилмоқда.Шунингдек, Кимёгарлар қурғони Сайқал кўчасидаги йўлнинг таьмирталаблиги хам фуқароларнинг ҳақли эьтирозларига сабаб бўлаётган эди. Ушбу муаммо хам бартараф этилиб, йўл тўлиқ таьмирланмоқда.


Комментариев: 0
Добавить комментарий