» » » Пайариқнинг деҳқонобод ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказилди


Пайариқнинг деҳқонобод ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Пайариқнинг деҳқонобод ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказилди

27 сентябрь куни Пайариқ тумани Деҳқонобод ҳудудидаги "Истиқлол” маҳалласида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.

 

Муайян бир туманда ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаганлиги боис бугунги қабулда пайариқликлар билан бир қаторда Пастдарғом, Иштихон туманлари ва Самарқанд шаҳри фуқаролари ҳам ўз мурожаатларини билдиришди. Қабулда 220 нафарга яқин фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш масалаларига оид бўлган мурожаатлари тингланди.

 

Барча мурожаатлар соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Сайёр қабул доирасида анъанага кўра, аҳолининг муайян қисми эҳтиёжларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси масъуллари томонидан 30 га яқин фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий