» » » Самарқандда мактаб ўқувчиларига ваҳшийлик қилинмаган


Самарқандда мактаб ўқувчиларига ваҳшийлик қилинмаган


Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут тумани Бешкапа маҳалласидаги 47-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларининг сочи мактаб директори ўринбосари Ш.О. томонидан олинганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.

 

Самарқанд вилоят ХТБ матбуот хизмати хабар беришича, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ургут тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни учинчи соат дарс вақтида Ургут туманидаги 47-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.О. мактаб ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилаётганликларини ўрганиш мақсадида 11-синф ўқувчиларининг хонасига кирган.

 

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Ш. О. ўқув йилининг бошида ушбу синф ўқувчилари билан учрашиб, тартиб-интизомга риоя қилмаган, сочи ўсиб кетган ва тозаликка риоя қилмаган ўқувчиларни огоҳлантириб, уларга ўзларини тартибга солиб олиши учун икки ҳафта муҳлат берганлиги аниқланди. Бироқ шундай бўлсада воқеа содир бўлган кунга қадар мактабнинг 11-синф ўқувчиси О.Х. сочини олдирмаган.

 

Ўқувчи О.Х. билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида директор ўринбосари уни бир неча бор сочини олиб келишини айтиб огоҳлантирганлигини, бошқа бирорта ўқувчини сочини кесмаганлигини айтиб, 4 нафар ўқувчини сочи олинди, деб тарқалган хабар нотўғри эканлигини билдирди.

 

– Ўқитувчи мени бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, сочимни олдирмадим. Шу сабабли ҳам ўқитувчи менинг сочимни озгина кесиб қўйди. Шундан сўнг жаҳл устида билмасдан ижтимоий тармоқда ҳолат акс этган расмни юбордим. Мен расмларни ижтимоий тармоқларда тарқаб кетишини кутмагандим. Мени ҳеч кимга эътирозим йўқ. Ўқитувчиларимни ҳурмат қиламан. Уларнинг касб байрами олдидан бундай ҳолга солиб қўйганим учун ўзим хижолатдаман ва бунинг учун улардан узр сўрайман, - дейди ўқувчи О.Х.

 

Мактаб директори ўринбосари Очилов Шуҳрат билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида ҳақиқатда ўқув йили бошланиши билан ўқувчиларни ўзини тутишига, кийинишига, одоб-ахлоқига эътибор қаратишини билдирган. Хусусан, директор ўринбосари ва 11-"А” синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида белгиланган муддат ичида ўқувчилар сочини талаб бўйича олдирмаса, ўзи олиб ташлашини айтган. Ўқувчилар бунга рози бўлишган.

 

11-"А” синф ўқувчилари билан суҳбат жараёнида улар ҳам фақатгина О.Х.нинг сочи ўсганлиги учун фақат уни сочи олинганлиги, бошқа ҳеч қайси ўқувчининг сочи олинмаганлигинитасдиқлашди. Қолаверса, ўқитувчи ўқувчига ҳеч қандай ваҳшийлик қилмаган. Бор-йўғи сочининг иккита жойи олинган, холос. Ижтимоий тармоқ сайтлари шунчаки эътибор торттириш мақсадида ҳолатни бўрттириб талқин қилинганлиги аниқланди.

 

Айрим сайтларда Ургут туман халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Абдиев ҳолатни бости-бости қилиш учун ҳаракат қилганлиги тўғрисида айтилган.

 

Бироқ, тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Боиси вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи таркибида журналистлар ҳам бўлиб, мазкур ҳолат бевосита уларнинг иштирокида ўрганиб чиқилди.

 

Хусусан, Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиев ва ишчи гуруҳи иштирокида мактаб ўқитувчилари билан йиғилиш ўтказаётганлиги, йиғилишда юқорида қайд этилган ҳолат атрофлича муҳокама қилинаётганлигига гувоҳ бўлишди. Қолаверса, Ургут тумани халқ таълими бўлими мудири Ғ.Абдиевга воқеа юзасидан расмий изоҳ олиш учун ҳеч қайси журналист қўнғироқ қилмаган.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий