» » » Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайди


Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайди

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайдиБулунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайди


Булунғур туманининг "Бешкуви”, "Хўжабача” ва "Чангал-1” маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман мактабгача таълим бўлими мудири туман "Оила” илмий амалий тадқиқот маркази раҳбари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Йиғилганларга муассасаларда яратилган шароитлар таништирилди. Шунингдек, муассаса очилишида жам бўлган маҳалла фуқароларига туман мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишнинг афзалликлари, бу борада давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан 9 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 75 нафар болажонлар сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.


Комментариев: 0
Добавить комментарий