» » » Давлат хизматлари агентлиги сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади


Давлат хизматлари агентлиги сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатадиДавлат хизматлари агентлиги сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Нарпай тумани давлат хизматлари маркази ходимлари шу йилнинг 12 октябрь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар тумандаги Xўжакарзон маҳалласида Бирлик, Чархин, Соҳибкор маҳаллаларида яшовчи фуқароларга сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатади.

Сайёр қабулда:

- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш;

- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;

- тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш;

- жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;

- давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш ва бошқа давлат хизматлари кўрсатилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий