» » » Ёш спортчининг ота-онасига вилоят ҳокими ташаккурномаси ва совғалар топширилди


Ёш спортчининг ота-онасига вилоят ҳокими ташаккурномаси ва совғалар топширилди

Ёш спортчининг ота-онасига вилоят ҳокими ташаккурномаси ва совғалар топширилди

Яқинда Беларуссиянинг Минск шаҳрида ўтказилган Юнон-рум кураши бўйича Гран-при мусобақасида Оқдарё ўғлони Исломжон Баҳромов ҳам иштирок этиб, кумуш медали совринини қўлга киритди. Олдинда Токио олимпиадаси турибди. Унда ҳам спортчиларимиз юқори натижалар қайд этишади, деган умиддамиз.
Айни кунларда нуфузли мусобақага тайёргарлик кўраётган спортчилар орасида самарқандлик ёшлар ҳам кўпчиликни ташкилэтади. Мутасаддилар томонидан уларнинг оиласи ҳолидан хабар олиняпти.
Бугун Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ш.Ашуров билан биргаликда ёш спортчимиз Исломжон Баҳромов хонадонига ташриф буюриб, уларнинг оиласи, ота-онасига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда ўзларинингқимматбаҳо совғаларини топширишди.
И.Баҳромов 1995 йилда туғилган. 2010 йилдан хозирги кунга қадар ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, миллий терма жамоаси аъзоси. У бугунгача кўплаб мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.
2011 йилда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолиби бўлди.
2012 йил Қирғизистоннинг Майлисой шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, олтин медалга сазовор бўлган.
2013 йил Монголия давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 1 ўринни эгаллаган.
2015 йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида 55 кг вазн тоифасида 2 ўринни эгаллаган.
2017 йил Туркманистонда бўлиб ўтган ёпиқ Осиё ўйинларида ҳамда Озарбайжон Республикасида бўлиб ўтган "Ислом бирдамлик уйинлари”да фахрли 2 ўринни эгаллади ва ушбу хизматлари учун 2017 йил Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси деб эълон қилинди.
2018 йил Катталар ўртасида Қирғизистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 3 ўринни эгаллади.
2019 йил "Токио-2020” Олимпиадаси лецензияси учун катталар ўртасида рейтинг турнири (63кг вазнда) 1-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, Исломжон Баҳромов "Мард ўғлон” кўкрак нишони ҳамда Халқаро спорт устаси унвони билан тақдирланган. Биз Исломжонни бундан-да юксак марраларни забт этишига ҳамда "Токио – 2020” Олимпиадасига йўлланмасини қўлга киритишига ишонамиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий