» » » Энди бизда картошка қўлда терилмайди


Энди бизда картошка қўлда терилмайди

Энди бизда картошка қўлда терилмайдиЭнди бизда картошка қўлда терилмайди

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан энергия ва ресурстежамкор картошка ковловчи техника ишлаб чиқилди.Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати маълум қилди.Янги КК-2 энергия ва ресурстежамкор картошка ковлагич картошкани кам шикастлаб, тўлиқ ковлаб олинишини таъминлашга хизмат қилади.Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги техника асосан қишлоқ хўжалигида картошка етиштиришга ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликларига мўлжалланган. У №IDP 04721-(2001й) ва №FAP 01187-(2014й) патентлари билан ҳимояланган.Мазкур ишланма бўйича 2018 йилда "Ўзбекистон шароитида картошка йиғиштиришни механизациялашнинг илмий-техникавий ечимлари” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинди. Ҳозирда буюртма бўйича КК-2 энергиятежамкор картошка ковлагичнинг саноат нусхасини тайёрлаш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Пастдарғом туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Комментариев: 0
Добавить комментарий