» » » Депутат ва ёшлар учрашуви


Депутат ва ёшлар учрашуви

Депутат ва ёшлар учрашувиДепутат ва ёшлар учрашуви

Учрашувда сенатор Зайнаб Бердиева билан бир қаторда, халқ депутатлари туман Кенгаши аъзолари ҳам қатнашдилар. Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, сиёсий партиялар бугунги кунда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жиҳатдан юксалиб боришида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлиги, улар вакиллик органларидаги ўз депутатлари воситасида дастурий вазифалари, ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилаётгани ҳамда бу орқали жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга интилаётгани ҳақида сўз борди.Учрашувда сенатор Зайнаб Бердиева Олий Мажлис Сенати фаолияти ҳақида сўзлаб бериб, ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон мудофага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги Кумушқирғоқ маҳалласида жойлашган Транспорт ва сервис касб ҳунар коллежида "Депутат ва ёшлар” мавзуида учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий