» » » Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг брифинги бўлиб ўтди


Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг брифинги бўлиб ўтди

Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг брифинги бўлиб ўтдиСамарқанд вилоят сайлов комиссиясининг брифинги бўлиб ўтди

Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлимида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган дастлабки брифинг бўлиб ўтди.

Вилоят сайлов комиссияси аъзолари, ОАВ ходимлари иштирок этган брифингда вилоят сайлов комиссияси раиси С. Нуриев "Сайлов 2019” тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Қайд этилганидек, Сайлов кодексининг 9-моддасига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш учун - олтмиштадан кўп бўлмаган сайлов округи тузилади. Шу муносабат билан Самарқанд вилоят сайлов комиссияси томонидан вилоятнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, аҳоли сони инобатга олиниб, ҳудуд ва бошқа маҳаллий шароитлар ҳамда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги кераклигидан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60 та сайлов округини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов округларининг рўйхати, уларнинг тартиб рақами, номи, жойлашиш манзили, ҳудудий чегаралари ва сайловчилар сони кўрсатилган ҳолда матбуотда тегишли тартибда эълон қилинди.

Самарқанд вилояти бўйича жами 1051 та сайлов участкаси сайлов жараёнларига шай ҳолга келтирилди. Вилоятда сайловларда иштирок этиш учун 2 млн. 312 минг 96 нафар фуқаро рўйхатга олинди.

Олдинги сайловлардан фарқли равишда бу йилги сайловларда Сайлов комиссияси аъзоларини Сайлов қонунчилиги бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Жумладан, Самарқанд вилоятида жами 4779 нафар сайлов комиссияси аъзолари малакали мутахассислар томонидан сайлов қонунчилиги бўйича ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 октябрдаги ф-869-сон Фармойиши билан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар учун жами 3 млрд. 398 млн 900 минг сўм маблағ ажратилди. Сайлов комиссияларининг, сайлов округлари ва участкаларининг жиҳозланишига, уларнинг замонавий ахборот - коммуникацион технологиялар билан таъминланишига алоҳида эьтибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ Вилоят сайлов комиссияси томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Экологик партиянинг вилоят Кенгашлари аризалари қабул қилинди. Ушбу сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари суришда ўзларининг уюшқоқлиги ва сиёсий фаолликлари билан бу йилги сайловларда иштирок этадилар.

Вилоятда "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни самарали ўтказиш, аҳолининг сайлов борасида ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида 2019 йил 19 октябрда Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг қарори билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унда белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш мақсадида бир қанча давлат органлари ва ташкилотлар, жумладан, туман (шаҳар) ҳокимликлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, сиёсий партиялар халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман, шаҳар кенгашлари, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари масъул ижрочилар этиб белгиланди дейди "Халқ сўзи” сайтидаги хабарда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармонига биноан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан уйма уй юриб аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда. Маҳаллалар, давлат органлари, ташкилот ва муассасаларда, таълим даргоҳларида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиб келиняпти.


Комментариев: 0
Добавить комментарий