» » » Диний эркинлик соҳаси экспертлари ва АҚШ конфессияси диний эркинлик экспертлари Самарқандга келди


Диний эркинлик соҳаси экспертлари ва АҚШ конфессияси диний эркинлик экспертлари Самарқандга келди

Диний эркинлик соҳаси экспертлари ва АҚШ конфессияси диний эркинлик экспертлари Самарқандга келдиСамарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, "Диний мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили" мавзусидаги семинар доирасида АҚШ делегатцияси Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

 

Учрашувларда Америка томонидан глобал алоқалар институти раҳбари Крис Саипл, диний эркинликлар бўйича собиқ элчи Дэвид Саперштайн, Шимолий Америкадаги мусулмон жамоасининг таниқли раҳбарларидан бири Имом Муҳаммад Мажид, пастор Боб Робертс – АҚШнинг диний ва ижтимоий сиёсий доиралари ва бошқа олимлар иштирок этди.

 

Семинар дастурида дин, қонунлар, давлат томонидан тартибга солиш ва хавфсизлик чоралари кўриб чиқилди. Шунингдек меҳмонлар зиёрат туризми йўналишида Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойларни бориб кўрдилар.

 

Дилфуза Эсанова

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий