» » » Ҳар бир мурожаатнинг ечими бор


Ҳар бир мурожаатнинг ечими бор

Ҳар бир мурожаатнинг ечими борҲар бир мурожаатнинг ечими бор


Ургут туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.


Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шодиёр Ахмедовнинг Боғишамол МФЙда ўтказган қабули жараёнида келиб тушган мурожаатлар асосан, солиқ ва кадастр базасини муофиқлаштириш, банк кредити, уй-жой, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш масалаларига оид бўлди.


– Навоий шоҳ кўчасида маиший хизмат уйи қурганман, – дейди Наврўз МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Бобур Норқулов. – Бинони фойдаланишга топширдим учун банкдан имтиёзли кредит олиш масаласида мурожаат қилдим. Сектор раҳбари мурожаатимнинг ижобий ечим топишида вилоят Марказий банки орқали ёрдам беришини айтди.


– Туманимизга қиш эртароқ тушади, – дейди Боғишамол МФЙ раиси Сайфулло Маҳкамов. – Маҳалламиз аҳолиси 120 та суюлтирилган газ баллонларига эҳтиёжи борлиги бўйича ариза топширганига анча вақт бўлди. Шодиёр Ахмедов вилоят газ корхонаси раҳбари билан шу жойнинг ўзида телефон орқали боғланиб муаммомизни етказди. Ўйлайманки, муаммомиз тез кунларда ўз ечимини топади.


Сайёр қабулда ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 2 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси топширилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий