» » » Бахтиёрнинг оиласига уй қуриб бериляпти


Бахтиёрнинг оиласига уй қуриб бериляпти

Бу ҳақда "Jomboy tongi” газетаси телеграмм каналида хабар қилинди.Жомбой тумани Қанғли маҳалласида яшовчи 7 ёшли Бахтиёр Синдоров ҳақида кўпчилик хабардор. Ҳали гўдаклигида болакай билан фожиа юз берган. Ёнғин натижасида бўйин ва юз қисми куйиб, оғир жароҳатланган. Ижтимоий тармоқларда унинг даволаниши учун акция ўтлазиляпти. Бахтиёрнинг соғайиб кетиши мутасаддиларнинг ҳам эътиборида.
 

Бахтиёрнинг оиласига  уй қуриб бериляпти

 

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ушбу оилани оғир ижтимоий-руҳий ҳолатдан чиқариш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича топшириқ берган эди. Шу мақсадда туман ҳокимлиги ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Синдоровларга 4 хонали, барча қулайликларга эга уй қуриб беришга киришилди. Иморат учун Қанғли маҳалласидан қулай жой танланиб, пойдевор қуйилди. Тез фурсатда уйни битириш чоралари кўрилмоқда.


Комментариев: 0
Добавить комментарий