» » » Пахтаобод маҳалласида кўп қаватли уйлар таъмирланмоқда


Пахтаобод маҳалласида кўп қаватли уйлар таъмирланмоқда

Пахтаобод маҳалласида кўп қаватли уйлар таъмирланмоқдаПахтаобод маҳалласида кўп қаватли уйлар таъмирланмоқда


Куз охирлаб, қиш яқинлашмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашига ўз вақтида тайёрлаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, айни кунларда туманимизда бу борадаги чора-тадбирлар жадал суръатда олиб борилмоқда.
Пахтаобод маҳалласидаги 56-уй ва 57-58-ётоқхоналар "Оқдарё ипак йўли” кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ширкатига аъзо қилинди ҳамда мазкур уйларнинг ҳовлисида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган бинолар буздирилиб, таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Айни вақтда 56-уй ҳамда 57-ётоқхонанинг том қисми мукаммал таъмирланиб, атмоска қисмида ҳамда 58 уйнинг том қисмида таъмирлаш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

 

 

Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий