» » » Самарқандда барпо этиладиган туристик марказдадастлабки қурилиш ишлари бошланди


Самарқандда барпо этиладиган туристик марказдадастлабки қурилиш ишлари бошланди

Самарқандда барпо этиладиган туристик марказдадастлабки қурилиш ишлари бошландиСамарқандда барпо этиладиган туристик марказдадастлабки қурилиш ишлари бошланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида шаҳарга туташ бўлган Самарқанд тумани ҳудудида жойлашган Эшкак эшиш канали атрофида янги Самарқанд туристик мажмуаси ва аҳоли учун дам олиш масканларини барпо этиш бўйича топшириқлар берилган эди.


Ушбу туристик марказ қурилиши учун 181 гектар ер майдони танланган бўлиб, туристик марказнинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун бош лойиҳачи этиб, Туркиянинг "ARUP Group” лойиҳалаштириш компанияси ҳамда бош пудратчи этиб, Сингапурнинг "Enter Engineering pte.ltd” компанияси белгиланган.


Туристик марказнинг лойиҳасида жами 11тамеҳмонхона, шундан 1таконгресс хол, 2табеш юлдузли, 2татўрт юлдузли, 6тауч юлдузли меҳмонхоналар, 1тасавдо маркази, 1такўнгилочар боғ, 1тааттракционларга эга бўлган парк ва 1таАквапарк қурилиши режалаштирилган.


Лойиҳалаштириш ишлари тасдиқланган графикка асосан 2020 йилнинг август ойида тугатилиши белгиланган бўлиб, лойиҳалар қурилиш ишлари билан бир вақтда тақдим этиб борилмоқда.


Бугунги кунда, конгресс хол биносининг бошланғич лойиҳалари (пойдевор ишларининг лойиҳаси) пудратчи ташкилотга тақдим этилган бўлиб, қурилиш ишлари бошланди.

"Халқ сўзи"

Комментариев: 0
Добавить комментарий