» » » Иштихонлик боксчи қиз Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди


Иштихонлик боксчи қиз Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Иштихонлик боксчи қиз Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Унда Ватанимиз шарафини иштихонлик Насиба Хайруллаева муносиб ҳимоя қилиб, 54 килограмм вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритди.

– Осиё чемпионатидаги иштироким бундан-да катта мусобақалар ҳамда жаҳон чемпионатларига тайёргарлик жараёни бўлди, – дейди Насиба. – Йиллар давомида маҳоратимни ошириб, устозларимдан керакли кўникмаларни эгалладим. Келажакда яна катта натижаларга эришишни кўзлаганман.
Комментариев: 0
Добавить комментарий