» » » Самарқандда 20 ноябрдан электр энергияси таъминотида узилишлар юз бермоқда. Мутасаддилар узр сўради


Самарқандда 20 ноябрдан электр энергияси таъминотида узилишлар юз бермоқда. Мутасаддилар узр сўради

Самарқандда 20 ноябрдан электр энергияси таъминотида узилишлар юз бермоқда. Мутасаддилар узр сўрадиРеспублика бўйича электр энергияси таъминоти ягона энергетика тизими орқали амалга оширилади ва ушбу тизим бир маромда ишлаши, барча электр энергия истеъмолчиларини сифатли электр энергия билан таъминлашда жойлардаги вилоят энергетика корхоналарининг тезкор диспетчерлик хизматлари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватига асосан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлик хизмати томонидан доимий назорат олиб борилади, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, хабарда келтирилишича, ҳозирги вақтда ҳаво ҳароратининг кескин совиши натижасида электр ишлаб чиқариш станцияларида турли авариялар юзага келмоқда.  Натижада вилоятимизнинг турли ҳудудларида электр энергия танқислиги вужудга келмокда. Жорий йилнинг 20 ноябридан электр энергияси таъминотида  кун давомида узилишлар содир бўлмоқда.
 
Шунингдек, авариявий таъмирлаш ишлари давом эттирилаётир. Бу ўз навбатида Самарқанд вилояти  туманлари аҳолисининг ҳақли эътироз ва норозиликларига сабаб бўлмоқда.Шу муносабат билан электр энергияси истеъмолчиларидан «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти узр сўрайди.
 
Шунингдек, корхона раҳбарияти, ҳаво ҳароратининг совиши натижасида барча истеъмолчиларнинг электр энергиясидан оқилона фойдаланиш зарурлигини  сўраган.
Комментариев: 0
Добавить комментарий