» » » Самарқандлик заргарлар Туркия заргар усталари билан учрашди


Самарқандлик заргарлар Туркия заргар усталари билан учрашди

Ўзбекистоннинг кўпгина музейларида сақланаётган топилмалар республика ҳудудида (Юнон-Бақтрия подшолиги, мил. ав. 3–2-аср; қадимий Хоразм, асосан, мил. ав. 1-минг йиллик ўрталаридан мил. 8-асргача) заргарлик ривож топганини кўрсатади.

 

Самарқандлик заргарлар Туркия заргар усталари билан учрашди

  

Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз ва бошқалар шаҳарларда заргарлик ривожланган. Бугунги кунда қадимги буюк усталарнинг ишларини давом эттирган ҳолда ҳозирги замон усталари, заргарлик санъати қонунларидан чиқмаган ҳолда ажойиб буюмлар яратиб, инсонларни  ҳурсанд қилишмоқда.  

Ҳунарманд уюшмаси Ахборот хизматининг хабар беришича,  Самарқанд шаҳрида самарқандлик заргарлар билан Туркия давлатидан ташриф буюрган заргар уста ва соҳа вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда заргарлик соҳасидаги янгиликлар, соҳани ривожи ҳақида сўз борди. Учрашув давомида меҳмонлар "kalip makine" заргарлик ускунаси бўйича таклиф билдиришди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий