» » » Булунғур тумани, Болғали қишлоғи дунёга машҳур масканга айланмоқда


Булунғур тумани, Болғали қишлоғи дунёга машҳур масканга айланмоқда

Булунғур тумани, Болғали қишлоғи дунёга машҳур масканга айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида янги сайёҳлик йўналишларини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. "Шероз қалъа" археологик ёдгорлиги Самарқанд вилояти Булунғур тумани, Болғали қишлоғининг шимолий томонида жойлашган. Ёдгорликнинг умумий майдони - тахминан бир гектар бўлиб, қалъа қисми, мудофаа деворлари ва кириш қисмидан иборат. Ёдгорлик Aмир Темур даврида қурилган. 2019-йилда ушбу қадимий жойда кенг кўламли қазиш ишлари амалга оширилди. Қазишмалар вақтида Aмир Темур ва Темурийлар даврининг асарлар ва меъморий ёдгорликлари топилган. Aрхеологик ишлар туфайли ушбу маскан сайёҳлар учун янги музейга айлантирилиши мумкин бу хақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.


Ш.Назаров

Комментариев: 0
Добавить комментарий