» » » Самарқандда ўтган йили порахўрлик ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.


Самарқандда ўтган йили порахўрлик ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.

Самарқанд вилоятида ўтган 2019 йилда  порахўрлик  ва гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошди. 2018 йилда Самарқанд виоят туман ва шаҳар судларида пора олиш, бериш  билан боғлиқ  71 та жиноят иши кўрилган бўлса, 2019 йилда  92 тани ташкил қилди. Гиёҳвандлик билан боғлик жиноятлар 2018 йилда 447 та содир этилган бўлса, 2019 йилда 500 тани ташкил қилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилди. 
 

2019 йилда жиноят ишлари бўйича Самарқанд виоят туман ва шаҳар судлари томонидан жами 3750 нафар шахсга нисбатан 3016 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 966 та ёки 24,2 фоизга, шахслар сони 1574 нафарга ёки 29,6 фоизга камайган. 
                                                                                                                     Дилфуза Эсанова
Комментариев: 0
Добавить комментарий