» » » Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди


Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига бағишланган учрашув бўлиб ўтдиСамарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди


Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳокимлигида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.Хасанов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


 

Учрашувда сўзга чиққан, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.Хасанов, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ички ишлар органлари ва кенг жамоатчилик олдига қўйилган вазифаларга тўҳталиб ўтиб, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва ушбу йўналишда йўлга қўйилган ҳамкорликни янада кучайтириш, ҳар бир маҳаллаларда йўлга қўйилган «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини фаолиятини янада кучайтириш, жамоатчилик назорат масканлари фаолиятини узлуксиз таъминлаш, уларнинг самарали ишлашини назорат қилиш, ушбу масканларга инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича ўзининг фикрларини билдирди.


 

Шунингдек, ички ишлар органларини одамларнинг оғирини енгил қиладиган ҳақиқий изчил тузилмага айлантириш зарурлигини яна бир бор такрорлади ва бу борада кенг жамоатчилик билан йўлга қўйилган ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини, ўзаро ҳамкорлик бўйича аниқ мақсадли йўл ҳариталарини ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш, барча ташкилот ва муассасалар ички ишлар органлари билан бир тан-у, бир жон бўлиб, бир-бирига елкадош бўлиб, ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчилик даражаси ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида кенг жамоатчиликни ҳамкорлиги муҳимлигига алоҳида тўхталди.


 

Тадбир сўнгида мутасаддилар томонидан бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.


 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Комментариев: 0
Добавить комментарий