» » » Алимент тўламаган ота қамалди


Алимент тўламаган ота қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарорига асосан, ундирувчи Сурайё Каримованинг бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор Аҳмаджон Кенжаевдан ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Алимент тўламаган ота қамалди

Бу ҳужжат Бюронинг Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувида келиб тушган ва шу куни ижро иши юритуви қўзғатилган.

 

Давлат ижрочисининг қарори билан қарздор А.Кенжаевнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 87-моддасига асосан қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Мутасадди идоралар томонидан берилган маълумотларига кўра, қарздорнинг шахсий эгалигида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мулклари ва бошқа даромадлари ва унинг яшаш манзили белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ундирилишига қаратиладиган мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланган.

 

А.Кенжаевнинг бугунги кунгача алимент тўловлардан қарздорлиги  3 млн. 626 минг сўмни ташкил этган.

 

А.Кенжаев фарзандларининг таъминоти учун белгиланган алимент тўловларидан қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун Каттақўрғон шаҳар маъмурий судига юборилди.

 

Суднинг қарорига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекснинг 47 (4)-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 15 сутка маъмурий қомоқ жазоси тайинланди.

 

Дилшод ТИМУРОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси

бўлим инспектори.

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий