» » » МИБ: суд қарори ижроси муҳокама қилинмайди!


МИБ: суд қарори ижроси муҳокама қилинмайди!

МИБ: суд қарори ижроси муҳокама қилинмайди!  Аниқланишича,Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 23 апрелдаги ундирувчи Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг қарздор Кенжаева Дилафруз Баходировнага нисбатан қарздор томонидан Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчасида "Биллур Барака” МЧЖ (Биллур тўйлар масакани)нинг ён қисмида жойлашган ер майдонида ўзбошимчалик билан 100 кв/м. ер майдони, шундан 5х6м ўлчамдаги пойдевор, блок 5х6м пойдевор ноқонуний қурилган маиший хизмат кўрсатиш биносини қарздор Д.Кенжаеванинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва бўшаган ер майдонини Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг заҳирасига қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

2019 йил 29 майда ижро иши юритиш қўзғатилган ва қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этиш учун 15 кун муддат берилган.

Бироқ, берилган муддатда қарздор Д.Кенжаева томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли бошқа кунга ижро тайинланган.

Бу орада қарздор Д.Кенжаева кассация тартибида шикоят аризаси тақдим қилганлигини билдирган.

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 22 октябрдаги ажримига асосан ижро ҳаракатлари иш фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассация инстанциясида кўрилиб, бир тўхтамга келгунига қадар тўхтатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 18 ноябрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарорининг ижроси тикланган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижроси бир неча маротаба ижро этиш учун тайинланган бўлишига қарамасдан, қарздор ва унинг оила аъзолари томонидан қаршиликлар бўлганлиги сабабли ижро этиш имконияти бўлмаган.

Охирги марта мазкур ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш жорий йилнинг 16 июнь кунига соат 10-00га тайинланган. Қарздор Д.Кенжаева Каттақўрғон шаҳар "Амир Темур” МФЙ вакиллари томонидан ижро этиш вақти тўғрисида хабардор этилган бўлишига қарамасдан, ижро тайинланган вақтда келмаган.

Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари бошланиб, ноқонуний қурилма деворлари бузилган, ундирувчи Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги вакили Ш.Нарзуллаев ноқонуний қурилманинг том қисми қарздор Д.Кенжаева томонидан ихтиёрий бузиб олиниши билдирилганлиги сабабли ижро ҳаракатлари эртаси кунига 17 июнь куни соат 11-00га қолдирилган.

17 июн куни эса ижро этиш давом эттирилаётганда, тарафлар ўзаро келишганлиги, яъни қарздор Д.Кенжаева ноқонуний қурилмани ўз ихтиёри билан бир кунлик муддатда бузиб олишини билдирганлиги сабабли ундирувчи Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ижро ҳаракатларини 19 июнга қадар кейинга қолдиришни сўраб ариза тақдим қилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

Шу ўринда, ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан, Мажбурий ижро бюроси ҳақида ахборот тарқатишда холис ва асосланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрардик.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.

Комментариев: 0
Добавить комментарий