» » » Самарқандда 1300 доллар эвазига суддаги «танишлари» орқали никоҳни бекор қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди


Самарқандда 1300 доллар эвазига суддаги «танишлари» орқали никоҳни бекор қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда 1300 доллар эвазига суддаги «танишлари» орқали никоҳни бекор қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда А.С. исмли шахс фуқаро Н.нинг турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилиш ва вояга етмаган ўғли билан учрашиб туриш масаласини ҳал этиб беришни ваъда қилган. У ўзининг фуқаролик ишлари бўйича судлардаги танишлари орқали масалани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ва 28, 211-моддаси (Жиноят иштирокчиларининг турлари пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилган.


Комментариев: 0
Добавить комментарий