» » » Самарқанд шаҳридаги Call марказларига бир кунда 800 га яқин мурожаатлар келиб тушмоқда


Самарқанд шаҳридаги Call марказларига бир кунда 800 га яқин мурожаатлар келиб тушмоқда


Самарқанд шаҳридаги Call марказларига бир кунда 800 га яқин мурожаатлар келиб тушмоқда. Уларнинг 70-80 фоизи "Совид-19” билан боғлиқ.

 

Антисептик, тиббий ниқоб, резина қўлқоп ва синтетик толадан тайёрланган махсус кийим.Самарқанд Давлат тиббиёт институти ассиценти Наргиза Юсупова ҳар куни соат 8:00 дан – 20:00 гача узлуксиз қўнғироқларга жавоб беради. У инфекционист, юқумли касалликлар врачи сифатида "Совид-19” олдини олишга қаратилган 1003 колл марказида беморларга беғараз тиббий маслаҳат бермоқда. Карантин чоралари кучайтилганига қарамасдан Самарқандда 103 ва 1003 рақамига бир кунда 750-800 га яқин мурожаатлар бўлмоқда. Аслида Президент қарорига асосан, Самарқанд вилоят тез тиббий ёрдам хизматида 103Call маркази бундан уч йил олдин ташкил этилган эди. Бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб бу марказга 1003 узлуксиз тиббий маслаҳат маркази ҳам қўшилди. Пандемия шароитида ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони ошиб боряпти ва ўлим ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими мунтазам ахборотлар бериб турибди. Аммо, айрим юртдошларимиз ҳатто қўшнисида коронавирус аниқланса ҳам ваҳимага тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда дейди, кўнгиллилардан бири. Шу боис, марказга тиббий психиатрлар жалб этилган.

 

Худди шундай Call маркази Самарқанд Давлат Тиббиёт институтида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ушбу марказ Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Марказ фаолияти Республикамиздаги эпидемологик вазиятдан келиб чиқиб, COVID-19 ва бошқа касалликларнини олдини олишга қаратилган. Эслатиб ўтамиз, СамДТИ кўнгилли ёшлари ва профессор ўқитувчиларифаолият юритадиган Call марказига 1105, "Онлайн поликлиника”га эса66 233-08-41 телефон рақами орқали мурожаатлар 24 соат давомида қабул қилинади.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий