» » » МАЗ русумли автотранспорт воситаси Самарқанд шаҳрида кескин манёврлар билан ҳаракатлангани юзасидан ИИБ ЙҲХБ ходимлари текширув ишларини олиб боришди


МАЗ русумли автотранспорт воситаси Самарқанд шаҳрида кескин манёврлар билан ҳаракатлангани юзасидан ИИБ ЙҲХБ ходимлари текширув ишларини олиб боришди

МАЗ русумли автотранспорт воситаси Самарқанд шаҳрида кескин манёврлар билан ҳаракатлангани  юзасидан  ИИБ ЙҲХБ ходимлари текширув ишларини олиб боришди
Текширувлар натижасида, ҳайдовчи Гагарин ва Навоий кўчалари туташган чорраҳада ҳаракатни кескин ўзгартириб, ўзи ва бошқа йўл иштирокчиларининг хаёти ва соғлигига хавф туғдирганлиги, шунингдек, транспорт воситасини белгиланган ҳужжатларсиз (ишончномасиз) бошқарганлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, у билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбат олиб борилди.

Автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. 

Самарқанд вилояти ИИБ барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилишларинин сўрайди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Комментариев: 0
Добавить комментарий