» » » Маккажўхори орасида 18 туп "Каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди


Маккажўхори орасида 18 туп "Каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Маккажўхори орасида 18 туп "Каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

 "Қорадори-2020" тезкор-профилактик тадбири давомида, олинган тезкор маълумотга асосан, Каттақўрғон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Каттақўрғон тумани Олмазор маҳалласида яшовчи, 1981 й.т. С. нинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилди.

Ушбу шахс маккажўхори экинлари орасига жами 18 (ўн саккиз) туп "Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, унинг томорқасидаги темир бўлаги устига қуритиш учун қўйилган "марихуана” гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Шунингдек, кўздан кечириш давомида, молхонаси айвонида ҳам оқ рангли мато қопда қуруқ ҳолдаги "марихуана” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Қорадори-2020" тезкор-профилактик тадбири вилоят бўйлаб давом этмоқда.


Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 


 

 


Комментариев: 0
Добавить комментарий