» » » "Карантин қоидаларини бузиб юрибсиз". Самарқандда ўзларини ИИБ ходимларимиз дея таништириб, товламачилик қилган 3 нафар шахс қўлга олинди


"Карантин қоидаларини бузиб юрибсиз". Самарқандда ўзларини ИИБ ходимларимиз дея таништириб, товламачилик қилган 3 нафар шахс қўлга олинди

"Карантин қоидаларини бузиб юрибсиз". Самарқандда ўзларини ИИБ ходимларимиз дея таништириб, товламачилик қилган 3 нафар шахс қўлга олинди

 2020 йил 23 август куни Нуробод тумани ИИБга, Нуробод тумани Кечкелдик МФЙ да яшовчи, 2000 й.т. Ф. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 19 август куни соат 23:00 да Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдидаги кўчада пиёда кетаётган вақтида, "ВАЗ-2106” русумли автомашинада 3 киши келиб, ўзларини ички ишлар бўлимидан эканликларини айтиб, улардан бири унга қизил рангли гувоҳнома кўрсатиб, улар билан ИИБга боришини талаб қилиб, автомашинага миндирганлигини, ундан карантин қоидаларини бузиб, тунги вақтда нима мақсадда кўчада юрганлигини сўраб, маъмурий баённома тузиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима жазосига тортишларини айтганлигини, уни қўйиб юборишларини сўраган вақтида ундан пул талаб қилганликларини, "Майли қанча пул керак бўлса ёнимда борини бераман" - деб, айтган вақтида, улардан бири қўл телефонига унинг гапларини ёзиб олиб, "Сен бизга пора бермоқчимисан? Мана энди ушбу гапинг учун ҳам ўзингни "пора бериш” жинояти билан жиноий жавобгарликка тортамиз” – деб, қўрқитиб, Нуробод тумани ИИБ биносига яқин жойгача автомашинада олиб бориб, жавобгарликка тортмаслик эвазига товламачилик йўли билан ёнида бўлган 462.000 сўм пулларини олганликларини, ушбу 3 нафар номаълум шахсларни топиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.


Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу товламачилик жиноятини, Нуробод тумани Ш.Юлдузи маҳалласида яшовчи, 1997 й.т. Д., 1997 й.т. Т. ва Нуробод тумани А.Темур маҳалласида яшовчи, 2002 й.т. Ш. лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан қизил рангли, ташқи қисмида гербли тамғаси бўлган гувоҳнома, "Нonor” русумли уяли телефони аппарати ва 240.000 сўм пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми "в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан шу каби ҳолатларга дуч келган вақтларида зудлик билан ИИВнинг 1102 ишонч телефонига қўнғироқ қилишларини сўрайди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий