» » » МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси: Cуд ижро ҳужжати Қонунга асосан ундирувчига қайтарилган!


МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси: Cуд ижро ҳужжати Қонунга асосан ундирувчига қайтарилган!

 

МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси:  Cуд ижро ҳужжати Қонунга асосан ундирувчига қайтарилган!

 

МИБ ушбу мурожаатни тезкорлик билан ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади.

Ўрганишда,  фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 10 апрелдаги қарздор Абдуллаев Элдор Тоҳир ўғлидан фуқаро Ғулом Дувлаев фойдасига 12 млн. 500 минг  сўм қарз ҳамда 250 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими ижро иш юритувига 2018 йил 16 майда келиб тушган.

Шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Э.Абдуллаевнинг мол-мулки ва пул маблағларини аниқлаш мақсадида тегишли давлат органларидан олинган маълумотларда қарздорни мол-мулки мавжудлиги, шунингдек қарздорнинг манзилида расмийлаштирилган далолатномада ҳам бирор бир мол-мулклар мавжудлиги қайд этилмаган.

Юқоридагиларга асосан, қарздор Э.Абдуллаевдан қарздорлик суммаларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли ушбу ижро ҳужжати 2018 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 3-бандига ундирувчига қайтарилган.  

Д.Сулаймонов,  
Бош прокуратура ҳузуридаги 
Мажбурий ижро бюросининг 
Самарқанд вилоят бошқармаси 
жамоатчилик билан алоқалар ва 
ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.
Комментариев: 0
Добавить комментарий