» » » ДХХ 1 миллион долларидан ортиқ хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди


ДХХ 1 миллион долларидан ортиқ хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди

ДХХ 1 миллион долларидан ортиқ хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди


Шунингдек, мазкур электровоз "Келес” темир йўл бекатига олиб келиниб, қайта текширувдан ўтказилганда, машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.


Ушбу хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11 млрд. 277 млн. 447 минг сўмни ташкил этади.


Дастлабки суриштирув жараёнларида Қозоғистон Республикасига олиб ўтиш учун мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинди.


Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу пул маблағларининг ҳақиқий эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


ДХХ матбуот хизмати


Комментариев: 0
Добавить комментарий