» » » Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли йўли бу унга қарши эмланишдир.


Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли йўли бу унга қарши эмланишдир.

 

Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли йўли бу унга қарши эмланишдир.

 

– Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари асосан иммунитети паст бўлган нафақадаги қариялар, аҳоли ва беморлар билан кўп мулоқотда бўлаётган (турли ишлар билан шуғулланувчи фуқаролар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, ўқитувчилар) ўртасида қайд этилмоқда, – дейди Бухоро вилояти СЭО ва ЖСБ бошлиғи Ашур Тўхтаев. – Бу умумий касалланишнинг 75,4 фоизини ташкил этмоқда. Касалликнинг асосий манбаи симптомсиз касаллик белгилари ҳали намоён бўлмаган беморлар бўлиб, улардан соғлом одамларга санитария-гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юқмоқда. Шунингдек, коронавирус касаллигини қайд этилиши ва тарқалишининг асосий омиллари аҳоли гавжум жойларда, тўй-марака, умумий овқатланиш жойлари, бозорлар ва бошқа шунга ўхшаш жойларда санитария-гигиена ва карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилмаслиги билан боғлиқ бўлмоқда. Касалликдан ҳимояланишнинг энг ишончли йўли бу коронавирусга қарши эмланишдир.


Вилоят аҳолисини коронавирус касаллигидан муҳофазалаш ва санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудига четдан кириб келаётган транспорт воситалари ва ҳайдовчи, экипажлар устидан назорат ўрнатилган. Четдан кириб келган ҳар бир фуқаро уй карантинига олинмоқда. 7 кун ичида улар ПЗР текширувларидан ўтказилмоқда. Эпидемиологик кўрсатмалар бўйича вилоят ва шаҳар туман СЭО ва ЖСБлари ҳузуридаги 13 та дезинфекция гуруҳлари фаолият кўрсатиб, гумон қилинган касаллик ўчоқларида, дезинфекция доимий равишда олиб борилади.


Профилактик дезинфекция тадбирларини режали олиб борилиши учун бозорлар, шифохоналар, кўп қаватли уйларга кириш жойлари, автобекатлар, савдо мажмуалари ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда профилактик дезинфекция ишлари, касаллик қайд этилган ўчоқларда эса якуний дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Коронавирус касаллиги бўйича ташкил этилган карантин қоидаларига риоя этишни назорат қилиш юзасидан ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.


Савдо, умумий овқатланиш объектларида, аҳоли гавжум жойларда гигиена қоидаларига ва карантин талабларига риоя қилиниши бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида карантин талаблари қўпол равишда бузилганлиги учун жарима чоралари қўлланилмоқда. Шунингдек, умумий овқатланиш объектлари, тўйхоналарда карантин чекловларига қарамай тунги соат 20-00дан сўнг фаолиятини давом эттирганлиги, хўрандаларни қабул қилганлиги учун қонунчиликда кўрсатилган чоралар қўлланилмоқда. Аҳоли кўп йиғиладиган жамоат жойларида карантин талабларига риоя қилмаганлиги, ниқобсиз юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддасининг биринчи банди 2-қисми билан жарима чоралари кўрилаяпти.  


Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича вилоятдаги мавжуд 14 та деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва шунга ўхшаган 16 та йирик савдо мажмуалари раҳбарлари ҳамда ходимларига карантин қоидалари, талабларига риоя этилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу савдо мажмуаларида вирусга қарши барча профилактик тадбирлар йўлга қўйилди.

 

Коронавирус касаллиги билан касалларган беморларни даволаш ва профилактика тадбирларини ўтказилиши учун вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва Жондор, Вобкент, Когон туман тиббиёт бирлашмалари таркибидаги юқумли касалликлар бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Вилоятда коронавирус касаллигини аниқлашда вилоят СЭО ва ЖСБ, Ўлат профилактикаси марказининг Бухоро бўлими, вилоят ОИТС маркази лабораторияларида жами 5 та ПЦР аппаратлари ўрнатилган. Мазкур шифохоналар бир кеча кундузда 900-1150 та таҳлиллар ўтказиш қувватига эга. Коронавирус инфекциясини кўпайиш ҳолатлари қайд этилган даврда эҳтиёт учун захирада фаолият кўрсатиши кўзда тутилган муассасаларда тиббий анжомлар ва дори воситалари яратилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги. 

Комментариев: 0
Добавить комментарий