» » » Гўшт нархини арзонлаштириш учун чорва моллари четдан келтирилиб, кўпайтирилади


Гўшт нархини арзонлаштириш учун чорва моллари четдан келтирилиб, кўпайтирилади

Гўшт нархини арзонлаштириш учун чорва моллари четдан келтирилиб, кўпайтириладиГўшт нархини арзонлаштириш учун чорва моллари четдан келтирилиб, кўпайтирилади


"Ўзбекистонда чорвачиликнинг янги даври, истиқболи ва муаммолар” мавзуида Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда соҳа мутахассислари сўнгги пайтларда ички бозорда гўшт нархи ошгани боис, қора молларни кўпайтириш, чет давлатлардан олиб келиш учун кредит бериш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлади.

Қўй ва эчки жунини қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортга чиқариш бўйича германиялик инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар берилди. Унга кўра, ҳудудларда жунни қайта ишловчи кичик корхоналар ташкил этиш режалаштирилган.

 

БМТнинг ФАО ташкилоти ҳисоботида 2050 йилга бориб, дунё аҳолисининг сони 9,7 миллиардга етиши, бу жараёнда қишлоқ хўжалигини интенсив усулга ўтказиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни 80 фоизга оширмаган давлатлар ўта қийин аҳволга тушиб қолиши қайд этилган. Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда.

 

Масалан, 2019 йилда чорвачилик йўналишида 1,5 триллион сўмлик 853 лойиҳа ишга туширилди. Унинг доирасида 4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Йил давомида республика бўйича 72 бўрдоқилик ва 80 сут йўналишида янги комплекслар ташкил этилди.

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий