» » » СамДУ декани «Ипак йўли» туризм халқаро университети биринчи проректори бўлди.


СамДУ декани «Ипак йўли» туризм халқаро университети биринчи проректори бўлди.

СамДУ декани «Ипак йўли» туризм халқаро университети биринчи проректори бўлди.  1960 йилда туғилган Ж.Элтазаров ушбу тайинловга қадар Самарқанд давлат университети филология факультети декани вазифасида ишлаган.


 

Ж.Элтазаров 1999-2000 йилларда Пусан университети (Корея республикаси) Марказий Осиё тадқиқотлари кафедраси профессори сифатида фаолият олиб борган. 2003-2005 йилларда Гумболт номидаги Берлин университетида (ГФР) ўзбек, турк, рус ва уйғур тилларидан дарс берган. 2007-2010 ва 2013 йилларда Осака университети ва Токио чет тиллари университетида (Япония), 2010-2014 йилларда Ситки Кочман номидаги Мугла университетида (Туркия республикаси) фаолият кўрсатган.


 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бир вақтнинг ўзида мазкур университет ректори ҳисобланади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий